Ироқлик мутахассислар Тикрит шаҳрида ИШИД террорчилари қурбонларининг навбатдаги оммавий қабрини топди. Бу сафарги қабрда 300 киши кўмиб ташланган экан, деб хабар беради «РИА Новости».
Тикрит Салоҳиддин вилоятида жойлашган шаҳардир. Вилоят ҳокими 2016 йил сентябрида у ИШИД жангариларидан бутунлай халос бўлганини эълон қилган эди.
Мутахассислар гуруҳи Анбар ва Салоҳиддин вилоятларида, шунингдек, 2014 йили ИШИД террорчилари 1,5 мингдан ортиқ шиа ҳарбий талабаларини асирга олган Спайкер базасида қидирувлар амалга оширмоқда. Жангарилар томонидан қатл қилинган қурбонларнинг аниқ сони номаълумлигича қолмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)