Тошкентдаги Халқлар дўстлиги хиёбонида Александр Сергеевич Пушкин таваллудининг 218 йиллигига бағишланган табдир ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М. Аҳмедов, Россиянинг мамлакатдаги В. Тюрденев, Рус миллий маданият маркази раҳбари А. Аристов ва бошқалар табдирда иштирок этди.
Анжуманда Пушкин шеърларидан намуналар ўқилди.
Йиғилганлар шоир ҳайкали пойига гуллар қўйди.
Тадбирда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театри санъаткорлари, Рус миллий маданият маркази қошидаги бадиий жамоа томонидан мусиқий композиция намойиш этилди.
Мамлакат бўйлаб пушкинхонлик тадбирлари, мушоиралар, маърифий анжуманлар давом этмоқда.
Изоҳ (0)