Сиз курка гўштини пиширишда уни ҳеч куйдириб юборганмисиз? Ёки унинг ичак-чавоғини олиб ташлашни унутганмисиз? Агар шундай бўлса, бунақа ачинарли ҳолатлар фақат сизда юз бермаган. Бу синовларни бошидан кечирган уй бекалари курка гўштини тайёрлашда уларни ҳеч ким бошқа такрорламаслиги учун ўзларининг жиддий камчиликлари ва хатолари тўғрисида сиз билан ўртоқлашмоқчилар.
1-хато: Музлатилган курка гўштини пишириш
«Мен музлатилган гўштни шошилинч равишда юқори ҳароратда қиздирилган духовкада эритиш муаммони тезда ҳал қилади деб ўйлаган эдим. Лекин курканинг ташқари томони қоп-қора бўлиб куйиб кетди, ичи эса аввалги ҳолатида қолди.»Маслаҳат: Музлатилган куркани эритиш масаласида вақтингизни тежашни ўйламанг — у сиз ўйлагандан кўра кўпроқ вақтни олади!
2-хато: Куркани ўрами ичида тузлаш
«Биринчи марта куркани тузлаш учун мос келадиган идиш тополмасдан, пластик ўрамнинг ичида тузламоқчи бўлдим. Курка турган пакетнинг ичига тузли сувни қуйишим билан у йиртилиб кетди».Маслаҳат: Куркани тузлаш учун 15 литр ҳажмдаги челакдан фойдаланинг.
3-хато: Билинмайдиган ичак-чавоқлар
«Мен куркани тайёрлашдан олдин унинг ичини текшириб кўрдим ва ичак-човоғи тозаланган экан деб ўйладим. Тайёр бўлгандан кейин уни кесиш пайтида ички аъзолари олинмаганлиги маълум бўлди...»Маслаҳат: Ҳатто ичак-чавоқлари кўринмаётган бўлса ҳам, курканинг ичини чироқ билан яхшилаб қаранг ва тозаланганига ишонч ҳосил қилинг!
4-хато: Духовка носозлигига аҳамият бермаслик
«Байрамдан олдин духовкамизнинг бошқарув панели яхши ишламай қолган эди, лекин мен бунга эътибор бермадим. Меҳмонлар келишидан олдин духовкага қўйилган курка пиша бошлаганда, бошқарув панели яна бузилди ва эшиги маҳкамланиб қолди. Уйдаги электрни ўчиришга ва духовканинг совиб эшиги очилишини кутишга тўғри келди.»Маслаҳат: Духовка нормал ҳолатда ишлаётганига ишонч ҳосил қилинг. Ҳар эҳтимолга қарши меҳмонлар келишидан олдин бошқа егуликларни ҳам ғамлаб қўйинг.
5-хато: Қўшимча режанинг йўқлиги
«Бир куни куркани дудлаётганимда тасодифан кўмир устига бироз вино тўкиб юбордим — кул ҳамма томонга учиб тарқалиб кетди. Куркага ҳеч нарса қилмаган бўлса ҳам, унинг остидаги подливка фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолди.»Маслаҳат: Ҳар эҳтимолга қарши ва бирон ишингиз режадагидек бўлмаган ҳолатлар учун бир-икки банка зиравор ва қайлаларни олдиндан тайёрлаб қўйинг.
Манба: «Zdorovie.com»