«Islom.uz» сайти маъмурияти ювинганда рўза очилиш-очилмаслиги ҳақидаги саволга аниқлик киритди.
«Кимдир ювинса, рўза очилади деди. Яна кимдир роҳатланса, очилади деди. Шу борада аниқлик киритиб берсангиз, чунки бир танишим қори акадан сурасам, роҳатланса очилади деб айтди», — дейилади сайт фойдаланувчиси саволида.
«Ювинганда оғиз ва бурундан сув кирмаса, рўза очилмайди. ‘Роҳатланса, очилади’ деган гап шариатимизда йўқ гап», — дея сайт маъмурияти ушбу масалага ойдинлик киритди.
Изоҳ (0)