Ютишдан чарчамайдиган Криштианунинг фантастик 372 куни қандай кечди?
Европа Чемпионлар лигасининг финалида дубл қайд этиб, «Реал»ни тарих саҳифаларига олиб кирган Криштиану Роналдуда фақатгина битта армон бор — жаҳон чемпионлиги.
Португалиялик футболчи қолган барча совринларни қўлга киритиб бўлди. Айниқса, унинг охирги 372 куни фантастик руҳда кечди. Бу вақт давомида у Чемпионлар лигасида икки марта зафар қучишга муваффақ бўлди.
Криштининг 372 куни
2016 йил, 28 май — Чемпионлар лигаси ғолиби2016 йил, 10 июль — Евро—2016 ғолиби2016 йил, 25 август — Европанинг энг яхши футболчиси2016 йил, 12 декабрь — «Олтин тўп» соҳиби2016 йил, 18 декабрь — клублар ўртаси ЖЧ ғолиби2017 йил, 9 январь — «The Best» соҳиби2017 йил, 20 март — Португалияда йил футболчиси2017 йил, 21 май — Испания чемпиони2017 йил, 3 июнь — Чемпионлар лигаси ғолиби