Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисов Германияда операция қилинди. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри «темирйўлчилар» шифокори Никита Карлицкийнинг сўзларига таяниб маълумот берди.
Шифокорнинг маълум қилишича, операция муваффақиятли ўтган ва Виталий тикланиш жараёнини бошлаган.
Ўзимни яхши ҳис қиляпман, аммо белимда ҳамон оғриқ бор. Операция 3,5 соат давом этди ва барчаси яхши ўтди. Докторнинг айтишича, 2 ҳафтадан сўнг зал ва бассейнда машғулотларни бошлашим мумкин. Футболга аввалгисидан кучлироқ бўлиб қайтаман!Виталий Денисов Ўзбекистон терма жамоасининг Сурия ва Қатарга қарши учрашувларини ҳам қўйиб юборган бўлиб, улардан бирида Самвел Бабаян шогирдлари имкониятни бой берганди. Энди Денисов 12 июнь куни бўлиб ўтадиган Эронга қарши учрашувда ҳам иштирок эта олмайди. Унинг қаторида Ислом Тўхтахўжаев ҳам жамоасига ёрдам бермайди.Виталий Денисов, «Локомотив» аъзоси
Изоҳ (0)