Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

1 июнь, пайшанба куни Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жойлашган «Алишер Навоий гулшани» номидаги маданият ва истироҳат боғида Халқаро болаларни муҳофаза қилиш кунига бағишланган маданий-кўнгилочар тадбир бўлиб ўтди.

Фото: «Дарё» мобил мухбири

Фото: «Дарё» мобил мухбири

Истироҳат боғига йиғилган болажонлар ва уларнинг ота-оналари учун миллий эстрада вакиллари томонидан концерт дастури, ранг-баранг томошалар ва ўйинлар ташкил этилди.

Ёзги таътилга чиққан мактаб ўқувчилари, турли ёшдаги болаларнинг вақтини янада мароқли ўтказиш мақсадида боғга Хитойдан яна 10 га яқин замонавий, барча хавфсизлик талабларига жавоб берувчи аттракционлар олиб келиб ўрнатилиши белгиланган.

Фото: «Дарё» мобил мухбири

Фото: «Дарё» мобил мухбири

Умумий майдони 2,57 гектарни ташкил этувчи мазкур истироҳат боғи Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан молиялаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди