• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Инсониятда ҳали ҳам умид борлигини исботловчи 10 та воқеа

    AdMe инсониятда ҳамон ишонч ва умид борлигини исботловчи воқеаларни тақдим этишга қарор қилди.

    1. Канадада авиатармоқлар 80 минг кишини уларнинг уй ҳайвонлари билан бирга эвакуация қилди

      Фото: AdMe

      Фото: AdMe
    Ўрмон ёнғинлари Форт Мак-Мюррейни дунёдан узиб қўйганда оммавий эвакуация бошланди. Бир неча ўн минглаб одам имкон борича тезроқ шаҳарни тарк этиши лозим эди. Уй ҳайвонларичи? Уларни самолётда ўзи билан бирга олиш учун бир қанча ҳужжат талаб қилинади. Авиатармоқ раҳбарияти уй ҳайвонларини ортиқча қоғозларсиз ўзи билан бирга олишга рухсат берди.
    1. Футбол жамоасига қўшилишни истаган йигит барча анжомларга эга бўлди

      Фото: AdMe

      Фото: AdMe
    Бу сурат инсоният учун ғурурланиш ҳиссини уйғотади. Марко футбол бўйича мактаб жамоасига қўшилишни орзу қиларди. Бироқ унинг оиласи спортзал учун абонемент ёки тренажёрлар имкониятига эга эмас эди. У таслим бўлмади ва жисмоний ҳолатини яхшилаш учун мана шу усулни ўйлаб топди. Тасодифий ўткинчи томонидан олинган унинг сурати ижтимоий тармоқда пайдо бўлиши билан Марко ва унинг оиласи ҳаёти ўзгариб кетди. Бутун дунёдан одамлар унга спорт жиҳозлари ва қўллаб-қувватловчи тилакларни юбора бошлади.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    1. Португалиялик болакай Франциянинг йиғлаётган мухлисини юпатди

      Фото: AdMe

      Фото: AdMe
    BBC каналининг видеосини аллақачон бир неча миллион киши томоша қилди. Унда Франция термасининг хафа бўлган мухлисига Португалия ўйинчиси формасидаги ўғил бола яқинлашиб, эркакнинг елкасига қоқиб қўяди, кейин эса уни қучоқлайди. Воқеа футбол бўйича Евро-2016 финалида Португалия терма жамоаси Франция термасини мағлуб қилгандан сўнг юз берган. Спортдаги қарама-қаршилик ва қизғинлик ҳам инсон эканлигимизни ёдда тутишга халақит бермаслиги керак.
    1. Чиқинди ташувчи машина ҳайдовчиси йил давомида деразадан унга қўл силкитган қизалоқни туғилган куни билан табриклади

      Фото: AdMe

      Фото: AdMe
    Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Бруклин исмли қизалоқ чиқинди ташувчи машина ҳайдовчисига қўл силкитишга одатланди. Ҳайдовчи ҳам унга жавобан қўл силкитар ва саломлашиш тариқасида бир неча марта сигнал чалиб қўярди. Қизалоқнинг туғилган куни ҳам пайшанбага тўғри келди ва у онасига кулиб турадиган ҳайдовчини кекс билан меҳмон қилиш истаги ҳақида маълум қилди. Бу сафар ҳайдовчини қизчанинг онаси тўхтатди ва ҳайдовчи кичкина дўстини туғилган куни билан табриклади. У ўз вазифасини бажариш учун йўлида давом этар экан, қизалоқ онасига қанчалик бахтли эканлигини маълум қилди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    1. Мактаб ўқувчилари автоҳалокатга учраган синфдоши учун битирув оқшомини қайта ўтказди

      Фото: AdMe

      Фото: AdMe
    Скотт Данн ҳушига келганда биринчи навбатда онасидан: «Бугун неччинчи сана? Наҳотки битирув оқшомини ўтказиб юборган бўлсам?» — деб сўради. Йигит бу кунни сабрсизлик билан кутган, бироқ автоҳалокат туфайли шифохонага тушиб қолган эди. Унинг аҳволи яхшиланиб, мактабга чиққан куни байрам садолари ва табрик сўзлари қайтадан жаранглади. Бироқ бу сафар фақат битта диплом топширилди.
    1. Туғилган кунига ҳеч ким келмаган қизни бутун дунё қўллаб-қувватлади

      Фото: AdMe

      Фото: AdMe
    Facebook фойдаланувчиларидан бири туғилган кунига ҳеч ким келмаган синглиси суратини ижтимоий тармоққа жойлади ва унга шунчаки откритка юборишни илтимос қилди. Хейли 18 ёшини ёлғиз нишонлади, бироқ эртаси куни откритка ва совғалар унинг почта қутисига сув тошқини каби ёпирилди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    1. Талабалар уй ҳайвони ҳалок бўлган ўқитувчисига мушукчалар совға қилди

      Фото: AdMe

      Фото: AdMe
    Техаслик ўқитувчи энг яқин уй ҳайвони Блонди исмли мушуги вафотидан жуда сиқилди. Ўқувчилар математика ўқитувчиси ҳар танаффусда кўз ёш тўкаётганини пайқади. Улар ўқитувчисига оқ атиргуллар гулдастаси ва иккита мушукчани совға қилганда аёлнинг қайғу ёшлари севинч ёшларига айланди.
    1. Бошланғич мактаб ўқитувчиси тўлиқ бўлмаган оилалар ўғил болалари учун «Жентлменлар клуби»ни ташкил этди

      Фото: AdMe

      Фото: AdMe
    Жанубий Каролина бошланғич синфларининг ўқитувчиси ўз синфидаги безори болалар билан келишиш йўлини топди. У бир нечта бўйинбоғ ва пиджаклар харид қилди ва ҳар ҳафта энг тўполончи болаларни тўплай бошлади. Ўз дарсларида эса оталар ўз ўғилларига ўргатадиган нарсалар: бўйинбоғ боғлаш, катталар билан муомала қилиш қоидалари, она, буви ёки сингилларига ғамхўрлик қилиш кабилар  ҳақида ҳикоя қилди. Ўқитувчи смокинг кийган бола ҳеч қачон жанжал чиқармаслигига ишонади. «Улар ёмон бўлганлиги учун эмас, эътибор ва ғамхўрлик етишмаганлиги учун ўзларини ёмон тутади», — дейди у.
    1. Ягуар Бразилия армияси полкининг ўғлига айланди

      Фото: AdMe

      Фото: AdMe
    Бразилия армияси аскарлари Amazonка чангалзорларидан кичкина ягуарни топиб олганда у аранг тирик қолган эди. Улар ҳайвонни ўзлари билан олиб кетишга қарор қилди. Маҳаллий ҳукумат ягуарни армияда қолдиришга рухсат берди. Ҳозирда Жикитая номини олган ягуар уни ўлимдан сақлаб қолган кишилар орасида.
    1. Стюардесса инсультни бошдан кечирган эркакни овқатлантириб қўйди

      Фото: AdMe

      Фото: AdMe
    Яқинда инсультни бошдан кечирган 71 ёшли эркакка самолётнинг биринчи қаторидан қулай кресло ажратишди. Бироқ тушлик тарқатган стюардесса йўловчи қошиқни тута олмаётганлигини пайқади. Шунда у эркакни овқатлантириб қўйди ва бегона одамнинг ғамхўрлигидан йиғлаб юборган эркакнинг кўз ёшларини артиб қўйди.
    02.06.2017, 08:15   Изоҳ (0)   35761
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лаутаро Мартинес: “Кимдир “Интер”да қолишни истамаса — хайр”

    Спорт | 1 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин бўлди

    Ўзбекистон | 1 июл, 12:34

    Ҳаж-2025 мавсумида 8 нафар ўзбекистонлик Саудия Арабистонида вафот этди

    Ўзбекистон | 1 июл, 12:12

    Муаллифлик қўшиғи битирувчилар мадҳиясига айланган хонанда Равшан Собиров 50 ёшда

    Маданият | 1 июл, 11:59

    Илон Маск янги партия тузиш билан таҳдид қилди. Трамп жавоб қайтарди

    Дунё | 1 июл, 11:55

    “Ҳар ерни қилма орзу” — Голливуд юлдузлари кино олами ва машҳурлик ортидаги разилликлар ҳақида

    Кино | 1 июл, 11:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.