Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийларидан бири Вадим Абрамов Фарғонанинг «Нефтчи» клубини қабул қилиб олди, деб хабар берди «Championat.asia» нашри.
Абрамов «Нефтчи» тепасига Тоҳир Кападзе клуб вице-президенти этиб тайинланидан сўнг ташриф буюрди. Бунга қадар у 1991—1992 йиллар давомида ҳам шу клубда, бошқа лавозимда меҳнат қилганди.
«Нефтчи» Ўзбекистон Олий лигасидаги 16 та клуб орасида 15-ўринни эгаллаб турибди. Шу боисдан Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев клубда тўрт кун аввал йиғилиш ўтказган бўлиб, Рустам Абдуллаев ҳамда Мурод Исмоилов ўша куни ўз аризасига кўра ишдан бўшаган, Андрей Фёдоров эса бош мураббий топилгунича вақтинча ишлаб туриши белгиланганди.
Маълумот учун, Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий ва олимпия термаларига устозлик қилганида, «Нефтчи»нинг ҳозирги вице-президенти Тоҳир Кападзе унга ёрдамчи бўлган.
Вадим Абрамовнинг сўнгги иш жойи Тошкентнинг «Локомотив» клуби эди. «Нефтчи»даги бу ўзгаришлар клуб айнан «темирйўлчилар»дан 0:4 ҳисобида енгилганидан сўнг бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)