2017 йилнинг 31 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерациясининг фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирли матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4—5 апрель кунлари Россияга давлат ташрифи доирасида имзоланган икки томонлама шартномаларни амалга ошириш жараёни ҳамда Ўзбекистон—Россия кун тартибининг бошқа долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)