Осиёнинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси Умар Абдулраҳмон ҳақида ўзбекистонлик футбол мухлислари яхши билади. Амирлик термаси ва «Ал-Айн»даги ўйинлари сабаб унга ғойибона мухлислик қилувчи ўзбекистонлик спорт журналистларини ҳам етарлича топиш мумкин.
Ўзбекистон клубларига қарши ўйинларни голсиз тарк этмайдиган Умар Абдулраҳмон яқинда Осиё нашрларидан бири билан суҳбатда бўлди. «Championat.asia» уни ўзбек тилига таржима қилди.
Осиёда энг яхши футболчи
Осиёда кучли футболчилар кўп ва улар орасида биринчи бўлиш мен учун катта аҳамиятга эга. Бундан хурсандман. Бу ўз навбатида менга янада кўпроқ ишлаш учун туртки беради.Менга Зиданнинг ўйини ёқарди. У футбол ўйнашни жуда осон қилиб кўрсата оларди. Мен ҳам унга ўхшаб ўйнашга ҳаракат қилганман. Тўпни назорат қилиш, пас ёки зарба бериш — ҳаммасини Зидандек бажаришга ҳаракат қилардим.
Месси ва Роналдуга келсак, улар оддий футболчилар эмас, балки супер юлдузлар. Менга, шунингдек, Андрес Иньестанинг ҳаракатлари ҳам доим маъқул келган.
Умар Абдулраҳмон, «Ал-Айн» футболчиси
«Манчестер Сити»да машғулот ва Лондон—2012
Менга клубдаги тартиб-интизом ва профессионаллик ёққанди. «Манчестер Сити»да ишга бўлган муносабат жуда юқори, у ерда ҳар бир машғулот худди ўйинга ўхшаб ўтади. Агар сен машғулотларда 100 фоиз куч билан ишласанг, ўйинда 110 фоизлик кўрсаткич билан ҳаракат қилишингга тўғри келади.Уругвай ва БАА терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин Луис Суарес Умарнинг ёнига келиб, ундан футболка алмашишни сўраганди.Лондон Олимпиадаси? Бу мен учун унутилмас лаҳзалар бўлганди. Мен 2008 йил Хитойда ўтказилган Олимпиадада ҳам иштирок этганман, лекин 2012 йилги мусобақа бутунлай бошқа ҳислар билан ёдда қолган.
Умар Абдулраҳмон, «Ал-Айн» футболчиси
Бу қойилмақом вазият эди. Учрашув ниҳоясига етгач, Суарес олдимга келиб яхши ўйин кўрсатганимни ва шундай давом этишим кераклигини айтди. Кейин биз ўзаро футболка алмашдик ва мен жуда хурсанд бўлдим.Буюк Британия билан ўйиндан кейин Райан Гиггз футболкасини берди. Бу ҳол кийим алмаштириш хонасидан чиққанимдан сўнг рўй берганди. Мен футболкамни ичкарида қолдиргандим, ташқарига чиқсам, Гиггз кутиб турган экан. У менга футболкасини бериб, омад тилади. Ўшанда олдимга Даниэл Cтарриж ҳам келиб, нега Европада ўйнамаётганим ҳақида сўраганди.
Умар Абдулраҳмон, «Ал-Айн» футболчиси
Европада ўйнаш ҳақида
Менда бўш вақт кам. Чунки доим машғулот ёки ўйинда бўламан. Лекин бўш пайтим бўлди дегунча, Европа футболини кўраман. Менга «Арсенал», «Барселона», «Челси» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлар ёқади. Бу жамоалар техник футбол намойиш этади.Мен ўз кучимга ва гранд клубларда ўйнаб кета олишимга ишонаман. Биз энг аввало ўзимизга ишонимиз керак. Агар атрофингда яхши футболчилар бўлса, жамоага тезда киришиб кетасан.
Менга Европадан кўплаб таклифлар бўлди. Лекин «Ал-Айн» қўйиб юборишни истамади. Қолаверса, ўзим ҳам бу ерда бахтлиман.
Умар Абдулраҳмон, «Ал-Айн» футболчиси
Соч турмаги ва орзуси ҳақида
Ёшлигимдан соч ўстиришга қизиқардим, лекин кесиб ташлаш асло хаёлимга келмаган. Мен сочимни шунчаки ўстиришни хоҳладим, бу билан одамларни ўзимга қаратиш ниятим бўлмаган.Агар Жаҳон чемпионатида ўйнаш ёки Чемпионлар лигасини ютишдан бирини танлашга тўғри келса, албатта мундиални танлайман. Чунки у ҳар тўрт йилда бир марта ўтади ва унда иштирок этиш осонмас. Чемпионлар лигаси эса ҳар йили бўлаверади ва ҳаракат қилинса, уни юца бўлади.
Умар Абдулраҳмон, «Ал-Айн» футболчиси
Изоҳ (0)