Футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг чорак финалига йўлланма олган барча жамоа номи аниқ бўлди.
30 май кунги ўйинлардан сўнг Тошкентнинг «Пахтакор» клуби «Насаф»га қарши ҳеч нарса қила олмай, мусобақа билан хайрлашганди. 31 май куни эса пойтахтнинг икки гранди навбатдаги босқич чиптасини қўлга киритди.
Ғузордан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган Миржалол Қосимов бошқарувидаги «Бунёдкор» клуби, ўз майдонида йирик — 3:0 ҳисобида муваффақият қозонди. Бу «қалдирғочлар»нинг мавсум бошидан буён эришган энг йирик натижаси бўлди.
1/8 финалнинг энг қизиқарли ўйини Олмалиқ шаҳрида кечиб, Самарқанднинг «Динамо» клуби навбатдаги босқичга йўл олди. «Олмалиқ» ўзига керакли натижани қайд этиб турганди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонлар мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.
Водий дербисида «Нефтчи» сафарда урилган гол эвазига «Навбаҳор» довонидан ўтишга муваффақ бўлганди. Уч кун олдин Фарғона клубида раҳбарият алмашиб, жамоа вице-президенти этиб Тоҳир Кападзе тайинланганди.
Ўзбекистон кубоги 1/8 финал. Жавоб ўйинлари 31 май, чоршанба
Изоҳ (0)