Жанубий Кореянинг Ёнсей университети Severance госпитали шифокорлари Андижон вилоятида бемор болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди ҳамда Severance госпитали ўртасида тузилган ҳамкорлик келишувига асосан Андижон вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида бемор болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Касаллиги оғир деб топилган болалар жарроҳлик амалиёти ёрдамида даволанди.
Тиббий кўрик давомида хорижлик шифокорлар томонидан зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди, бир гуруҳ беморларга бепул дори-дармон, санитария-гигиена воситалари тарқатилди.
Изоҳ (0)