АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция авиациясининг Суриянинг Дайр аз-Завр вилоятида амалга оширган зарбалари оқибатида 25 тинч фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Зарба Майадин шаҳрига берилди. Ҳалок бўлганлар орасида аёллар, болалар бор. Ўнлаб одамлар жароҳат олди.
Айтилишича, зарба гавжум бозорга ва тўрт қаватли бинога берилган, бунинг натижасида бино бутунлай вайрон бўлган.
Изоҳ (0)