Тошкент ислом университетида ислом цивилизациясини ўрганиш бўйича махсус кафедра ISESCO (Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти) очилади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
ОТМ маъмуриятининг маълум қилишича, 22—25 май кунлари Тошкент ислом университетининг ISESCO’нинг Мароқанд Работидаги Бош бошқармасига ташрифи амалга оширилди. ISESCO ва Тошкент ислом университети ўртасида ислом цивилизациясини ўрганиш бўйича кафедрани ташкил этишда ҳамкорлик юзасидан меморандум имзоланди. Кафедранинг таркибий тузилиши, ўқув фан соҳалари ва илмий фаолияти вазифалари белгилаб олинди.
ISESCO кафедрасини ташкил этишдан мақсад мусулмон дунёсининг таълим, фан ва маданияти тарихи ва ҳозирги ҳолатини ўрганишдан иборат.
Изоҳ (0)