Россия мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу ўзбекистонлик ҳамкасби генерал-полковник Қобул Бердиевга ўзбек халқининг фашизмга қарши курашга қўшган ҳиссасига ҳурмат юзасидан Ғалаба байроғи нусхасини совға қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ўзбек халқининг фашист Германиясини тор-мор келтиришга қўшган катта ҳиссасининг эътирофи белгиси ўлароқ Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирига ҳарбий ёдгорлик — Ғалаба байроғининг тарихий нусхасини топширмоқчи эдим; у жасорат ва шуҳрат рамзи ҳисобланади», — деди Шойгу МДҲ давлатлари мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишининг очилиш маросимида.
Унинг эслатиб ўтишича, 1992 йил 26 майида тарихий учрашув бўлиб ўтиб, бу МДҲ давлатларининг Ҳамдўстлик мудофаа вазирлари кенгаши форматидаги ҳамкорлигининг бошланмаси бўлди.
Изоҳ (0)