Филиппиннинг Минданао провинциясидаги Марави шаҳрида давом этаётган аксилтеррор операцияси қурбонлари сони 44 кишига етди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ҳозирча қурбонлар орасида тинч фуқаролар бор-йўқлиги номаълум. Террорчилар қўлига ўтган шаҳарни қайтариб олиш операцияси бошланганида минглаб одамлар бу ерни тарк этган эди.
Эслатиб ўтамиз, Филиппин қўшинлари Маравида ИШИДга садоқат изҳор қилган маҳаллий радикал гуруҳлар — «Абу Сайяф» ва «Мауте»га қарши операция ўтказмоқда. Минданао провинциясидаги террорчилар етакчиларидан бири Иснилон Хапилонни қўлга олишга ҳаракат қилгани туфайли бу ерда вазият мураккаблашиб кетди. Филиппин президенти Родриго Дутерте провинцияда фавқулодда ҳолат эълон қилди.