АҚШ раҳбарияти НАТО ИШИДга қарши кураш бўйича халқаро коалиция ишларига ва тадбирларига тўлиқ қўшилиши лозимлиги борасидаги позициясида мустаҳкам турибди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон баёнот берди, деб хабар қилади «Интерфакс».
Таъкидланишича, ушбу баёнотни давлат котиби Римдан Брюсселга учиш чоғида самолётда берган.
«НАТОнинг ИШИДга қарши коалицияга қўшилиши, ўйлашимизча, улар учун жуда муҳим қадам бўлади», — деган Тиллерсон.
У айни пайтда НАТО коалицияда кузатувчи мақомидалигини эслатиб ўтган, шу билан бирга, альянс ИШИДга қарши реал курашга борган сайин кўпроқ киришиб кетаётганини қайд қилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)