Футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг нимчорак финалидан жой олган «Локомотив» — «Қизилқум» ўйини мезбонларнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.
Учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳамид Актамов журналистлар билан матбуот анжуманига 45 дақиқа кечикиб келди, деб ёзди «Championat.asia» нашри. Мутахассис бунга сабаб сифатида ечиниш хонасида футболчилари билан суҳбати чўзилиб кетганини кўрсатган.
Ушланиб қолиб, журналистларни куттириб қўйганим учун узр. Футболчилар билан кийиниш хонасида жуда кўп гаплашиб қолдик.Нашрнинг қайд этишича, Ҳамид Актамов матбуот анжуманида анчагина кескин ва очиқ руҳдаги фикрлари билан иштирок этган. Кейинроқ савол-жавобларнинг тўлиқ қисми тақдим этилади.Бугунги ўйинда жамоа умуман ўйнай олмади. Оддий хатоларимиз туфайли голлар ўтказиб юбордик. Чунки жамоамиз ўйинга руҳан тайёр эмасди. Учрашув олдидан «Championat.asia» сайтидаги «Эшитдик-да» рукнида Игорь Шквириннинг «Қизилқум»га келиши мумкинлиги борасида хабар чиқди ва у футболчиларга салбий таъсир қилди. Шквириннинг жамоамизга келаётгани ҳақиқатдан йироқ.
Ҳамид Актамов, «Қизилқум» бош мураббийи
Маълумот учун, 16 та клуб чемпионлик учун кураш олиб бораётган Ўзбекистон Олий лигасида «Қизилқум» клуби 11-турдан кейин 13-ўринни эгаллаб турибди. Жорий мавсум Ҳамид Актамов шогирдлари Тошкентда Сергей Лушчан бошчилик қилган «Бунёдкор»ни мағлуб этишга муваффақ бўлганди.
Изоҳ (0)