20 ёшгача бўлган футзалчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўз юришига ярим финалда якун ясади.
Чорак финалда Мўғулистон устидан 10:7 ҳисобида зафар қучган Хосе Мария Мендес шогирдлари, финал остонасида Ироқ термасидан енгилди — 1:5.
Ярим финалнинг иккинчи ўйинида мезбон Таиланд Эронга мағлуб бўлди — 5:7.
Эртага — 25 май куни Таиланд ва Ўзбекистон футзалчилари мусобақанинг бронза медали соҳибини аниқлаш йўлида залга чиқади. 26 май куни эса Ироқ ва Эрон финал баҳсида тўп суради.
Маълумот учун, финалга етиб келган Ироқ ва Эрон термалари 2018 йил бўлиб ўтадиган 20 ёшгача спортчилар ўртасидаги Олимпиада беллашувларида иштирок этади.
Изоҳ (0)