Филиппиннинг Минданао оролида жойлашган Малабанг шаҳри полицияси раҳбари жангарилар томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат президенти Родриго Дутертенинг таъкидлашича, Малабанг шаҳри полицияси раҳбари уйга қайтаётган пайтда террорчилар томонидан ташкил этилган ўтказиш пунктида тўхтатилиб, ушланган ва шу жойнинг ўзида боши чопиб ташланган.
Провинцияда ИШИДга садоқат изҳор қилган «Мауте» ва «Абу Сайяф» гуруҳлари билан полиция ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда. Дутерте мазкур провинцияда ҳарбий ҳолат жорий қилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)