Тошкентнинг «Локомотив» футбол клубини Осиё Чемпионлар лигасида чорак финалга қадар бошлаб боришда, кейинроқ Ўзбекистон чемпиони қилишда ва мамлакат кубогини олиб беришда катта ҳисса қўшган австралиялик мутахассис Мирко Йеличич мураббийларнинг Б лицензияси учун ўқишни бошлади. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри маълумот берди.
Тошкентда ўтаётган ўқув курсларига Ислом Аҳмедов бошчилик қилаётгани ЎФФнинг Twitter’даги саҳифасида акс этган.
Қизиқ томони шундаки, Б лицензияси учун Мирко Йеличичнинг шогирдлари ҳисобланган Сервер Жепаров ҳамда Тимур Кападзе ҳам бир вақтда таҳсил олмоқда.
Маълумот учун, болаларга устозлик қилиш учун мураббийлар аввалига C лицензияси учун таҳсил олади. Кейинги поғона Б, ундан кейингиси эса А лицензияси. Олий лига клубларига устозлик қилиш учун мураббийларда фақатгина Про лицензияси бўлиши шарт.
Мирко Йеличич «Локомотив» клуби бош мураббийи ҳисобланмайди. Бу вазифа Андрей Микляевга тегишли.
Изоҳ (0)