АҚШ президенти Дональд Трампнинг 22 май куни бошланадиган Исроил сафари нафақат ушбу мамлакат, балки Яқин Шарқ минтақаси учун ҳам муҳим воқеадир. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Трампнинг ташрифи эртага бошланади — бу мамлакатимиз ва бутун Яқин Шарқ минтақаси учун муҳим ҳодисадир», — деб ёзди Либерман Facebook’даги саҳифасида.
«Бу Трампнинг биринчи хорижий сафари бўлгани учун кўплаб деталлар рамзий характерга эга бўлади», — қўшимча қилди ҳарбий вазир.
Изоҳ (0)