2015 йил охири ва 2016 йил бошида Париж ва Брюсселда содир этилган терактлар оқибатида Европа авиакомпаниялари 2,5 миллиард доллар йўқотди. Бу ҳақда Халқаро ҳаво транспорти уюшмаси (IATA) ҳисоботида айтилди.
Даромадларнинг тушиши авиаташувга бўлган талабнинг камайиб кетиши билан боғлиқ. Одамлар террорчилик актларидан чўчиб қолгани бунга сабаб бўлгани айтилмоқда.
Йўловчи оқимининг камайиши 1,6 фоизга баҳоланди. Аммо бу тушиш қисқа муддатли бўлиб, 2016 йил июнига келиб ўсиш қайта тикланди ва ҳатто ўртача кўрсаткичлардан ўтиб кетди. Бундай динамикани IATA мутахассислари Европада иқтисодий вазиятнинг яхшиланиши ва чипталар нархининг тушиши билан боғламоқда.
Изоҳ (0)