АҚШнинг Жоржия штати Декейтер шаҳрида истиқомат қилувчи Лиза Ормундтнинг уйидан 120 мингта ҳашаротдан иборат асалари уяси аниқланди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Аёл уйида доимий равишда асаларидан учиб юра бошлаганидан кейин асаларичини чақиртирди. Мутахассис Бобби Чейссон ҳашаротларни аниқлаш учун иссиқлик камерасидан фойдаланди ва асалари уясини уй шифтидан топди.
Бу асаларилардан ташкил топган антиқа адёлга ўхшарди. Бунга ўхшаш нарсани ҳеч қачон кўрмаганман.Асаларилар 6 соат давомида ишлаган мутахассисни 15 марта чақди. У ҳашаротларни хавфсиз равишда бошқа жойга олиб бориш учун вакуумли насосдан фойдаланди.Лиза Ормундт.
Мутахассис асалари уяси тахминан икки йил шу ерда бўлганини айтди.Бобби Чейссон асалари уяси шу даражада катта бўлишини кутмаганди. У шу вақт мобайнида 60 килограмм асал ва мумкатак олди.Лиза Ормундт
Лиза Ормундт қўшниларининг айтишича, уйнинг аввалги эгаларида ҳам шундай ҳолат юз берган ва катта мумкатаклар олиб ташланганди. Шу сабабли, асаларичи ҳашаротлар қайтиб келмаслиги учун шифт ва иккинчи қават орасига иситувчи мослама жойлаштирди.
Изоҳ (0)