Чемпион бўла олмаса-да, сўнгги уч мавсумни олқишлар билан якунлаётган Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби АПЛнинг қолдирилган сўнгги учрашувини ўтказди ва сафарда «Лестер» дарвозасига 6 та гол уришга муваффақ бўлди.
Беллашувда Ҳарри Кейн покер қайд этишга муваффақ бўлди. Чемпион бўла олмаслиги аниқ бўлиб улгурган бўлса-да, «Тоттенҳэм» футболчиларида бепарволик бошланмади ва улар «Челси»дан қолиб келаётган барча аламни кўк формаларда тўп сурувчи бошқа бир клуб — мамлакатнинг эндиликдаги собиқ чемпиони «Лестер»дан олиб қўя қолди.
Чемпионлар лигасининг чорак финалига қадар етиб бора олган «Лестер» учун бу мавсумдаги энг йирик мағлубият бўлди. «Тоттенҳэм» учун эса энг йирик ғалаба.
Англия Премьер-лигаси 34-тур. Қолдирилган ўйин 18 май, пайшанба
Изоҳ (0)