Туриннинг «Ювентус» клуби Италия кубогини қўлга киритди.
Финалда «Лацио»га қарши саф тортган Массимилиано Аллегри шогирдлари 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ҳар икки гол ҳам ҳимоячилар номига ёзилди.
Туринликлар А сериянинг 36-турида «Рома»га имкониятни бой бериб, муддатидан аввал Италия чемпиони бўлиш имкониятини камида битта турга кечиктирганди.
«Ювентус» катта эҳтимол билан мамлакат чемпионлигини ҳам қўлга киритиши мумкин. Бу борада Аллегри жамоаси Чемпионлар лигаси финалида ҳам ғолиб чиқишни ният қилган.
Маълумот учун, Европа финалидаги рақиб «Реал» Испания кубогининг ярим финалига ҳам етиб кела олмаганди.
Италия кубогиФИНАЛ 17 май, чоршанба
Изоҳ (0)