SpaceX компанияси орбитага марҳумлар хоки солинган ёдгорлик кемасининг фазога учирилиши бўйича Elysium Star II лойиҳасида иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Айтилишича, Elysium Star II очиқ фазодаги дафн маросимига аталган биринчи кема бўлади.
Илгари ҳам марҳумлар хоки фазога етказилган, аммо фақат иккиламчи юк сифатида. Битта кема бутунлай дафнга аталиши биринчи марта кузатилмоқда.
Айни пайтда компания ушбу хизмат учун буюртмалар олишга тайёр. Хизмат нархи камида 2490 доллар туради.
Изоҳ (0)