Ҳиндистонлик талаба Рифат Шаъруқ дунёдаги энг кичик ва енгил сунъий йўлдошни яратди. У NASA агентлиги томонидан 21 июнда учирилади, деб хабар беради Business Standard.
KalamSat сунъий йўлдоши углерод толасидан 3D-принтерда чиқарилди. У борт компьютерига ва саккиз датчикка эга бўлиб, улар тезланишни, Ернинг айланиши ва магнитосферасини ўлчайди. Сунъий йўлдош 64 грамм вазнга эга.
Талабанинг таъкидлашича, сунъий йўлдош нолдан ясалган. Айни пайтда у ускуна вазнсизликда қандай ишлашини текширишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)