Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Украинада санкциялар остида қолган «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи маҳаллий фойдаланувчиларга блокировкани четлаб ўтиш бўйича йўриқнома йўллади. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб, TJournal хабар бермоқда.

Фото: «Известия»

Фото: «Известия»

«Биз украиналик фойдаланувчиларимизни яхши кўрамиз ва улар доимо дўстлари, яқинлари билан алоқада қолишларини истаймиз. Интернетда шахсий алоқалар ва муҳим маълумотларни йўқотмаслик бўйича батафсил йўриқномалар мавжуд», — дейилади ижтимоий тармоқ хабарида.

Foto: “VKontakte”

Ижтимоий тармоқ мазкур хабарни блокировкани четлаб ўтиш эмас, балки алоқалар ва маълумотларни сақлаб қолишга қаратилган тавсия, деб баҳолади.

Матбуот хизматига кўра, бундай хабарлар терактлар ёки фавқулодда ҳодисалар юз берган пайтлардаги каби геолокация ва IP-манзил асосида тарқатилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар