Шу йилнинг 15 май куни Тошкентда «Ўзбекистон маданий мероси — халқлар ва давлатлар ўртасидаги мулоқотга йўл» мавзусида халқаро илмий-маданий конгресс бошлангани ҳақида хабар берилганди. Конгресснинг иккинчи куни Самарқанд шаҳрида давом эттирилди, деб ёзади «Darakchi.uz».
Конгресс иштирокчилари Самарқанд қоғоз ишлаб чиқариш фабрикасига саёҳат қилди. Бу Самарқанд қоғози ишлаб чиқарадиган ноёб фабрика ҳисобланади. Фабрикада «Китоб санъатида Шарқ уйғониш даври» деб номланган 5-сессия бўлиб ўтиши таъкидланди.
Самарқанд яқинидаги «Конигил» қишлоғи хушманзара ҳудудда жойлашган. «Мерос» фабрикасида қадимий Самарқанд технологиялари бўйича қоғоз ишлаб чиқариш анъанаси тикланган.
Бу ерда қоғоз ишлаб чиқариш қўлда амалга оширилади ва фабрикага ташриф буюрувчилар жараённи ўз кўзлари билан кўриши мумкин бўлади.
Тадбирда Бухоро ва Самарқанддан миниатюра усталари, хаттотлар иштирок этади ва меҳмонларга Шарқ ёзуви санъати ҳамда нафосатини намойиш этади.
Изоҳ (0)