Англия Премьер-лигасида 37-тур беллашувларига якун ясалди. Унинг биринчи кунидан кейин Лондоннинг «Челси» клуби мамлакат чемпионлигини қўлга киритган бўлса, иккинчисида «Суонси» зафар қучиб, бир оёғи билан АПЛда жон сақлаб қолганди.
Турнинг учинчи кунида элита билан хайрлашган учинчи жамоа номига ҳам ойдинлик киритилди — «Халл Сити». «Йўлбарслар» Лондон «бургутлари» олдида ожиз қолди ва навбатдаги мавсумни Чемпионшипда ўтказадиган бўлди. Бунга қадар «Мидлсбро» ва «Сандерленд» клублари ҳам қуйи лигага равона бўлганди.
Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун кураш олиб бораётган Юрген Клопп бошқарувидаги «Ливерпуль» футболчилари мазкур турда Славен Билич «Вест Ҳэм»ини тиз чўктиришга муваффақ бўлди. Ғалаба «мерсисайд» клубини турнир жадвалида 3-ўринга олиб чиқди.
Турнинг марказий ўйинида «Тоттенҳэм» Европа лигасининг финалига қадар етиб келган «Манчестер Юнайтед»ни таслим қилди ва кумуш медалларни нақд қилди. Ўтган мавсум Маурисио Почеттино жамоаси бронза медалини қўлга киритганди. Бир мавсум ичида кўрсаткич биттага яхшиланди.
Англия Премьер-лигаси 37-тур беллашувлари 14 май, якшанба
Изоҳ (0)