Венесуэла президенти Николас Мадуро Испания бош вазири Мариано Рахойни қўрқоқ деб атади. Бунга Мадриддаги Венесуэла маданият маркази яқинида мамлакат элчисига ҳужум уюштирилгани ҳақидаги мишмишлар сабаб бўлди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Рахой, сен қўрқоқсан, сен бирорта мамлакат элчисига ҳужум қила олмайсан. Сен улар Венесуэла элчихонасига ҳужум қилишларига йўл қўйиб бера олмайсан, бу фашизм», — деди Мадуро.
Венесуэла раҳбари, шунингдек, қирол Фелипе IV дан воқеани синчиклаб тафтиш қилишни сўради.
Бундан ташқари, Мадуро Венесуэлада янги сайлов ўтказишни тавсия қилган Испания собиқ бош вазири Фелипе Гонсалесни калака қилди:
«Аллақандай Фелипильо Гонсалес Венесуэлага маслаҳат бермоқда. Ўйлашимча, Фелипильо қандайдир қиролнинг қайта туғилиши бўлса керак. Баъзан у ширакайфлигида харитага қараб, Венесуэла менга тегишли деб ўйласа керак».
Илгарироқ Венесуэланинг Мадриддаги элчиси Марио Исеа 200 дан ортиқ намойишчининг тутқуни бўлиб қолганини маълум қилди. Намойишчилар элчихона яқинида Мадуро ва Венесуэланинг амалдаги ҳукуматига қарши акциялар ўтказмоқда.
Изоҳ (0)