Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри мезбонлик қилаётган «Ислом бирдамлик ўйинлари»да Ўзбекистон бокс терма жамоаси сафидан Улуғбек Дўстмуродов биринчи бўлиб рингга чиқди.
-60 килограмм вазн тоифасидаги мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасининг биринчи рақиби қатарлик Эрексер Ҳоқон бўлди.
Жанг Улуғбек Дўстмуродовнинг ғалабаси билан якунига етди ва кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди. Терма жамоанинг қолган саккиз аъзосидан бир нечтаси — 13 май куни рингга чиқади.
Изоҳ (0)