Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби собиқ бош мураббийи Сергей Лушчан амалдаги бош мураббий Миржалол Қосимов ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда «Championat.asia» сайти «Футбол Экспресс» нашрига асосланиб хабар берди.
Миржалол Қўшоқовични ҳурмат қиламан ва Ўзбекистондаги энг яхши мураббийлардан бири деб биламан. «Бунёдкор»га қайтиш унинг учун янада омадли чиқишини тилайман.Маълумот учун, Миржалол Қосимовнинг «Бунёдкор»даги илк ўйини бугун — 12 май куни Ғузорда «Шўртан»га қарши бўлиб ўтади. Бу умумий ҳисобда Қосимовнинг «Бунёдкор» билан Олий лигадаги 120-ўйини бўлади.Умид қиламанки, Қосимов жамоада қийинчиликларга дуч келмайди. Танаффус вақтида таркибга 3—4 маҳоратли футболчилар жалб этилса, клуб ўйини янада кучаяди.
Сергей Лушчан, «Бунёдкор» бош мураббийи
Изоҳ (0)