Жанубий Кореянинг янги президенти Мун Жэ Ин мактабларда тарих бўйича давлат томонидан маъқулланган қўлланмалар жорий қилиш режасидан воз кечди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Президент маъмуриятида айтилишича, янги давлат раҳбари тарих таълими сиёсийлаштирилмаслиги кераклигига қатъий ишонади.
Жанубий Кореянинг олдинги президенти Пак Кин Хе 2018 йилдан мактабларда тарих дарсликларини жорий қилишни режалаштирган эди. У тарих таълими ёшларга ватанпарварлик руҳини тарбиялаши лозимлигини айтган, мавжуд дарсликларни ортиқ даражада либерал ҳамда Шимолий Кореяга нисбатан раҳм-шафқат қилишга туртки бўлувчи деб баҳолаган эди.
Изоҳ (0)