TravelBird сайёҳлик агентлиги қайси диққатга сазовор жойлар Instagram фойдаланувчилари орасида энг кўп қизиқиш уйғотишини аниқлашга қарор қилди. Бунинг учун агентлик Instagram API платформаси ёрдамида у ёки бу йўналиш билан боғлиқ барча тиллардаги ҳэштегларни ҳисоблаб чиқди.
Натижада TravelBird сайланмасига 264 та жой киритилди, деб ёзади Forbes.
Қуйида рўйхат ўнлигига кирган жойлар билан танишишингиз мумкин.
10-ўрин. Октоберфест, Мюнхен — 2 262 885 та тег
9-ўрин. Париж Биби Марьям собори, Париж — 2 517 129 та тег
8-ўрин. Таймс-сквер, Нью-Йорк — 2 560 272 та тег
7-ўрин. Биг-Бен, Лондон — 2 561 617 та тег
6-ўрин. Лас-Вегас-Стрип, Лас-Вегас — 3 653 548 та тег
5-ўрин. Берлин девори, Берлин — 4 595 501 та тег
4-ўрин. South Beach, Майами — 4 689 396 та тег
3-ўрин. Диснейуорлд, Флорида — 5 465 098 та тег
2-ўрин. Эйфель минораси, Париж — 7 253 011 та тег
1-ўрин. Диснейленд, Калифорния — 14 615 952 та тег
Изоҳ (0)