Бухоро вилояти Вобкент туманида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожланишга қаратилган 23 лойиҳа амалга оширилди. Бу ҳақда Вобкент туманидаги ислоҳотларни ўрганган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларининг мажлисида қайд этилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Жумладан, аҳолига қўшимча даромад манбаи яратишга кўмаклашиш мақсадида тижорат банклари томонидан 1077 хонадонга 7 миллиард 323 миллион сўм ажратилди.
Шунингдек, касб-ҳунар коллежларининг 23 нафар битирувчисига ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун 173,5 миллион сўм кредит берилди.
Изоҳ (0)