«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг «Ҳаво-Сайёҳ» МЧЖ сайёҳлик компанияси «Тошкент—Бодрум—Тошкент» йўналиши бўйича чартер авиарейсларини ташкил қилмоқда.
Бодрум курорти Туркия жануби-ғарбида Эгей ва Ўртаер денгизлари оралиғидаги шу номли ярим оролда жойлашган. Бодрумда дам олиш орқали қумли, шағалли пляжларда, одамлардан узоқдаги шаффоф сувли кўрфазларда вақтингизни ажойиб ўтказишингиз ҳамда ёши икки минг йилдан ортиқ бўлган шаҳарда тарих билан ҳамнафас бўлишингиз мумкин.
Бодрумдаги ҳордиқ доим маданий ва кўнгилочар тадбирлар ва воқеаларга бой бўлади, улар нафақат ёшлар учун, балки болали оилалар учун ҳам ташкил этилади.
Маълумот учун телефонлар:
(95) 144 4444(93) 181 7900(90) 984 6333
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)