Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол клуби бугун — 8 май куни Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-турида майдонга тушади.
«Ал-Айн»га қарши Амирликларда бўлиб ўтадиган беллашув Тошкент вақти билан 20:40 да старт олади ва «Спорт» телеканалида жонли намойиш этилади.
«Бунёдкор»ни жума куни Миржалол Қосимов қабул қилиб олган бўлса-да, унинг ўзи Амирлик сафаридан тушиб қолган. ОЧЛ стартида бош мураббий Сергей Лушчан бўлгани учун, Қосимовни рўйхатга киритиш учун вақт тиғиз эди. Шу боисдан клубни БААга ўз вақтида унинг қўли остида тўп сурган Виктор Карпенко ҳамда Хайрулла Каримов олиб кетган.
Маълумот учун, Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида кетма-кет тўрт турни бой берган «Бунёдкор» навбатдаги босқичга чиқишдан умидини узиб бўлган. Сергей Лушчан гуруҳ босқичидаги ягона бўлиб қолган ғалабасига эга чиқиши учун 16 та беллашувни «қурбон» қилиб юборганди.
Қосимов Чемпионлар лигасининг «Ал-Айн»га қарши ўйини якунига етгач, мураббийлик ишига тўлиқ киришади.
«Ал-Айн» Тошкентда «Бунёдкор»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлганди.
Изоҳ (0)