Рио—2016 Олимпиадаси чемпионлигини қўлга киритган ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўстматов Осиё чемпионатининг ўз вазн тоифасида иккинчи бор тенгсиз бўлди.
Тошкентдаги қитъа чемпионатининг финалига қадар етиб келган спортчи ҳал қилувчи жангни мўғулистонлик Ган Эрдене Ганхуянгга қарши ўтказди ва якунда ғолиб чиқди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоасининг бешинчи боксчиси Осиё чемпионатини ғалаба билан якунлади. Олдинда делегациянинг яна тўрт аъзосини финал жанглари кутиб турибди.
Изоҳ (0)