АҚШнинг Колорадо штатидан бўлган сураткаш ва ҳайкалтарош Майкл Грэб тошлардан ғаройиб шакллар ҳосил қилиш қобилияти билан ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди, деб хабар беради TJournal.
У оддий тошлар ва шағаллардан иборат инсталляцияларида тошларни бир-бирига мустаҳкамлаш ўрнига фақатгина тортишиш кучидан фойдаланмоқда.
Майкл Грэбнинг сўзларига кўра, ҳар бир тошда кўплаб ёриқ, чуқур ва қавариқ жойлар бўлиб, тошлар шундай жойлар ҳисобига бир-бири билан бирлашади.
Унинг мазкур севимли машғулоти болалигида пайдо бўлган. Кейинчалик севимли машғулот Gravity glue лойиҳасига айланди.
Греб тошлардан ясалган ишларнинг суратини ўз сайтига ҳамда ижтимоий тармоқларга жойлайди. Instagram’даги суратларда эса тошли ҳайкаллардан ташқари, уларнинг муаллифи ҳамда иш жараёнини кўриш мумкин.