Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридан жой олган «Ал-Айн»га қарши беллашувда «Бунёдкор»га Виктор Карпенко мураббийлик қилади, деб ёзди «Championat.asia» нашри.

Фото: «Бунёдкор»

Фото: «Бунёдкор»

«Қалдирғочлар» эртага — 6 май куни Амирликларга йўл олади ва 8 май куни «Ал-Айн»га қарши ўйинда майдонга тушади. Томонларнинг Тошкентда ўтган биринчи учрашувида меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғолиб чиққанди. Айни пайтда «Ал-Айн» 9 очко билан гуруҳни бошқариб турибди.

«Бунёдкор»га янги тайинланган бош мураббий Миржалол Қосимовни қисқа вақт ичида ОЧЛ рўйхатидан ўтказишга улгуриб бўлмайди. Шу боисдан у Амирлик сафарига бормайди ва клуб гуруҳ босқичини якунлаб олганидан сўнг ишга киришади.

«Бунёдкор» 4-турдан кейиноқ ОЧЛ гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиш имкониятини йўқотиб бўлганди.

Қайд этилишича, Миржалол Қосимовга жамоада Александр Волков ҳамда Шуҳрат Мақсудов ёрдам беради. Волков мавсумни «Шўртан»да бошлаб, кейинроқ истеъфога чиқарилганди. Мақсудов эса ЎФФ терма жамоалар марказида фаолият олиб бораётганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова