Дунё бизни ҳайратлантиришдан чарчамайди. Ернинг ҳар битта бурчагида энг ашаддий скептиклар (ҳар нарсага шубҳа билан қаровчи кишилар)ни ҳам мўъжизага ишонишга ундайдиган ақлга тўғри келмайдиган нарсалар бор. AdMe мистика яққол сезилувчи бундай жойларнинг саккизтасини тўплади.
Магнитли тепаликлар, Ҳиндистон
Автомобилни тепалик этагига тўхтатиб, нейтрал узатишга қўйсангиз, машина тепаликка қайтиб чиқиб кета бошлайди. Уни тепага қандайдир кўринмас куч тортаётгандек бўлади. Бу ҳодисанинг аниқ изоҳи йўқ. Баъзилар бу гравитация баландлиги яратган иллюзия деб ҳисоблайди.Тош мақбаралар (Рокния, Корея, Хитой, Ҳиндистон, Исроил, Скандинавия, Россия)
«П» шаклидаги қадимий улкан ясси тош плиталар сайёранинг турли бурчакларида аниқланган. Археологлар фикрича, улар қадимий коҳинларнинг қабр тошлари бўлган. Тош мақбараларда соат юриши ўзгаради, ускуналар миллари ғалати ҳаракатланади.Мангу олов шаршараси, АҚШ
Ҳодисага кичик тоғ ёриқлари сабабчи бўлади, улар орқали табиий газ сизиб чиқади. Баъзан «мангу олов» ўчиб қолади, аммо сайёҳлар уни яна ёқиб қўяди.Франгокастелло қасри, Греция
Крит оролида Ердаги ягона ҳужжатлаштирилган сароб кузатилади. Ҳар йили май ойи охирида пиёда ёки от миниб, қурол кўтарган одамлар соялари Авлиё Харлампий черковидан Франгокастелло қўрғонига қараб ҳаракатланади. Ҳодиса эрта тонгда денгиз тинч ва атмосфера намлиги юқори бўлган вақтда кузатилади. У одатда 10 дақиқа давом этади.Чехия катакомбалари, Чехия
1996 йилда олимлар афсоналарда айтиладиган орган товушларини қайд этди. Ер ости йўли 10 метр чуқурликда жойлашган, унинг яқинида ушбу мусиқий асбоб чалиниши мумкин бўлган ҳеч қандай бино йўқ. Шунингдек, товушни эшитган гувоҳларни психологлар текшириб кўрди ва оммавий галлюцинация белгиларини аниқламади.Тошли ўрмон, Хитой
Тошли ўрмон 200 миллион йил олдин шаклланган. Илгари бу ерда денгиз бўлган, унда оҳактошнинг қалин қатламлари чўкиб қолган. Аммо тектоник ҳаракатлар натижасида тошлар юзага чиққан. Тошли ўрмоннинг ер ости қисмида Квифенг ғори жойлашган, ҳар йили августдан ноябргача ер ости дарёси ҳар 30 дақиқада гирдоб ҳосил қилади, у бир неча дақиқа давом этиб, сўнг йўқолади.Беш рангли дарё, Колумбия
Йил бўйи оддий кўринишда бўлган дарё ёзда ранг-баранг гиламга айланади. Қизил, пушти, кўк, яшил ва сариқ рангни ноёб турдаги сув ўтлари ҳосил қилади.Қонли шаршара, Антарктида
Ҳатто -10 даража совуқда ҳам музламайдиган қип-қизил шаршара. Гарвард университети олимлари кўлга жойлашиб олган микроорганизмлар бундай табиат ҳодисаси юзага келиши сабабчиси эканлигини исботлаб берди.
Изоҳ (0)