Эртага — 5 май куни бокс бўйича Тошкент мезбонлик қилаётган Осиё чемпионатининг ярим финал жанглари бўлиб ўтади. Аввалроқ чорак финалда рингга чиққан 10 нафар ўзбекистонлик боксчининг фақатгина биттаси мағлуб бўлган, қолганлар эса Жаҳон чемпионати чиптасини қўлга киритганди.
Финал остонасида ўзбекистонлик уч нафар боксчи қозоғистонлик спортчиларга рақиб бўлди, деб маълумот берди «Оламспорт». Аввалги босқичдан ўта олмаган ягона ўзбекистонлик Санжар Турсунов айнан қозоғистонлик боксчига имкониятни бой бериб, турнирдан чиқиб кетганди.
Изоҳ (0)