Хитойнинг CC Land холдинги 1,1 миллиард фунтга (1,5 миллиард доллар) Лондондаги энг баланд осмонўпар бино Leadenhall Building’ни харид қилди. Бу ҳақда China Daily газетаси хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
Бино ижара ҳисобига компанияга 40,2 миллион фунт (51,9 миллион доллар) миқдорида даромад келтириши кутилмоқда.
Осмонўпар бино баландлиги 225 метр бўлиб, British Land and Canada’s Oxford Properties компаниясининг муддати ўтган 12,7 миллион фунт (17,3 миллион) қарзи учун сотувга қўйилган эди.
CC Land штаб-квартираси Гонконгда жойлашган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)