Samsung компанияси Жанубий Корея ер, инфраструктура ва транспорт вазирлигидан ҳайдовчисиз автомобилларни синовдан ўтказишга рухсатнома олди. Бу ҳақда, The Korean Herald нашрига асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Компаниянинг янги лойиҳаси ҳақидаги ахборот ҳозирча етарли эмас. Ҳайдовчисиз машиналар Hyundai маркази тижорий автомобиллари негизида яратилиши маълум, холос.
Samsung ҳайдовчисиз автомобилларга қизиқишини 2015 йилдаёқ билдирган эди. Ўшанда компанияда махсус бўлим ҳам ташкил этилган эди.
Изоҳ (0)