Шартсиз асосий даромад ғояси ўтган асрдаёқ пайдо бўлган. Ҳар ой сизга ўз эҳтиёжларингизга сарфлаш учун муайян суммадаги маблағ шунчаки берилади. AdMe қайси мамлакат ва шаҳарларда бугунги кунда фуқароларга шунчаки пул тўланаётгани ҳақида гапириб берди.
Финляндия — ойига бир кишига 560 евро
2017 йилдан 25—58 ёшдаги 2000 нафар ишсизга ҳар ой 560 евро тўланади. Эксперимент 2 йил давом этади. Финляндиядаги ўртача ойлик — 2202 евро.Ливорно, Италия — ойига битта оилага 517 евро
2016 йил 1 июнидан мэр қарори билан 100 та энг қашшоқ оилага ҳар ойда 517 евро тўланади. 2017 йил январидан лойиҳага яна 100 та оила қўшилди. Ливорнодаги ўртача ойлик — 1480 евро.Кения — ойига бир кишига 22 доллар
GiveDirectly нотижорат ташкилоти Кения қишлоқларидаги 6000 фуқарога 12 йил давомида ҳар ойда 22 доллардан тўлайди. Кения шаҳарларидаги ўртача ойлик — 291 доллар.Утрехт, Нидерландия — ойига бир кишига 960 евро
2017 йил майидан Утрехтнинг 250 фуқаросига давлат икки йил давомида ҳар ойда 960 евродан тўлаб туради. Тажриба муваффақиятли ўтса, лойиҳага яна бошқа шаҳарлар ҳам жалб қилинади. Утрехтдаги ўртача ойлик — 2227 евро.Марика, Бразилия — ойига бир кишига 30 доллар
Марика мэрининг қарори билан 150 минг фуқарога ҳар ойда 30 доллардан тўланади. Кам таъминланган оилаларга қўшимча 28 доллар берилади. У ердаги ўртача ойлик — 642 доллар.Ҳиндистон — ойига бир кишига 4,7 доллар
Ҳиндистон ҳукумати 2017 йилда етти йил аввал ажойиб натижаларни кўрсатган тажрибавий лойиҳани яна ишга туширмоқчи. Ўшанда 6000 нафар қишлоқ фуқаролари 18 ой давомида бир неча доллар миқдорида тўлов олиб турган эди. Ҳиндистон шаҳарларидаги ўртача ойлик — 535 доллар.Онтарио, Канада — ойига бир кишига 1415 доллар
2017 йил майидан 18—64 ёшли кам даромад олувчи 4000 киши ҳукуматдан таянч даромад олади, у уларнинг жорий иш ҳақига нисбатан ҳисобланади. Онтариодаги ўртача ойлик — 2216 доллар.Уганда — ойига бир кишига 32 доллар
2017 йилдан Eight нотижорат ташкилоти қишлоқлардан бирида 50 та оилага ҳар ҳафта 8 доллардан тўламоқда. Уганда шаҳарларидаги ўртача ойлик — 168 доллар.Окленд, АҚШ — ойига битта оилага 2000 доллар
2017 йил январидан 100 та оила Y Combinator венчур фондидан ойига 2000 долларгача олмоқда. Оилалар тасодифий танлов орқали танлаб олинган. Окленддаги ўртача ойлик — 3215 доллар.
Изоҳ (0)