Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда TOLOnews телеканалига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда. Ҳодиса оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 25 нафари жароҳат олди.
Маълум бўлишича, портлаш худкуш томонидан амалга оширилди. Портлаш чет эл ҳарбийлари бўлинмаси ўтиб кетаётган туманда содир этилгани қайд этилмоқда.
Reuters агентлигининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, портлаш вақтида Кобул марказида НАТО коалициясига тегишли транспорт воситалари ўтиб кетаётган эди. Манбаларга кўра, портлаш айнан шунга қаратилган эди.
Портлаш содир бўлган ҳудуд яқинида АҚШнинг Афғонистондаги элчихонаси жойлашган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!