Қачондир Хитой авиатармоғида парвоз қилсангиз сизга қаҳва қуйиб бераётган борткузатувчиларга эътибор қаратинг. Уларнинг мафтункор табассуми ва тик қомати ортида кўп соатлик мураккаб машғулотлар ётади.
AdMe Хитой стюардессалари қандай таълим олиши ҳақидаги маълумотлар билан бўлишишга қарор қилди.
Суратдаги талабалар Сичуань провинцияси Фуқаролик авиацияси коллежида таълим олувчи бўлажак борткузатувчилар. Улар табассумини чиройли қилиш учун тишларида ёғоч таёқчаларни тутиб туради. Бошидаги журнал эса улар қоматини тик тутишини машқ қилдиради.
Тик қоматни шакллантирувчи яна бир машқ: қизлар минерал бутилкасини бошида уч дақиқа давомида тутиб туриши лозим.
Бўлажак борткузатувчилар тўғри туришни ўрганиш учун тиззалари орасида А4 форматдаги қоғозни тутиб туриши лозим.
Парвоз этикаси машғулотларида рейс давомида юзага келиши мумкин бўлган ҳар бир гавда ҳолати ишлаб чиқилади.
Коллеж хавфсизлик ҳақида ҳам унутмайди. Борткузатувчиларга кунг-фу ва таэквондо усулларини ўргатувчи алоҳида дарслар мавжуд.
Жанг санъати бўйича баъзи дарслар очиқ ҳавода ўтказилади. Улар стюардессалар эмас, аскарлар машғулотини эслатади.
Қизлар очиқ ҳавода тўсиқларни енгиб ўтиш, совуқ қуролга қаршилик кўрсатиш ва зарба кучини ишлаб чиқади. Битирув имтиҳонида борткузатувчилар бир қўли билан биринчи уринишдан сопол ликопчани синдириши лозим.
Ҳаво кемаси реал шароитларида жиноятчини зарарсизлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Бу ёқимтой стюардессалар парвозингиз қулай бўлиши учун узоқ ва жиддий тайёргарлик жараёнидан ўтади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)